Наманганда «Голубика» мевалари етиштирилмоқда
Наманган вилояти Учқўрғон туманда яшовчи Толибжон Холматов Белорус давлатида етиштириладиган «Голубика» резавор мевасининг кўчатларини юртимиз иқлим шароитига мослаштириш ҳаракатида изланишлар олиб бормоқда. Ҳозирда Т. Холматов томорқасида 4200 дона 2 ёшлик, 300 дона 5-6 ёшлик кўчатлар парваришланмоқда. 5-6 ёшлик кўчатларнинг эса ҳозирги кунда мевалар пишиб етилган.
Қайд этиш керакки, бута шаклида, баландлиги бир метр атрофида бўладиган голубика меваларининг улгуржи баҳоси, фаслга қараб, килограмм нархи 8 доллардан 12 долларгача ўзгариб туради. 90 йилдан кўпроқ даврда мева берадиган голубика олти йилдан кейин ҳосилдорлиги ҳар бир тупга 5 килограммга етади. Бир гектарга 3-5 минг туп бута экилса, беш-олти йилдан кейин гектаридан ўртача 20 тонна атрофида ҳосил олиш мумкин.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов Учқўрғон туманида томорқадан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш жараёнида Т.Холматовнинг тажрибасини оммалаштириш давр талаби эканини қайд этди. Зеро, томорқачи келгусида фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида меваларни сақлаш учун 100 тонналик музлатгич қуриш, меваларни ва кўчатларни экспорт қилишни режалаштирмоқда.
Истиқболда Учқўрғон туманининг Қайқи қишлоғида яшовчи аҳоли томорқаларида «Голубика» етиштириш режалаштирилмоқда. Маҳсулотни етиштириш ва экспортини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Беларуснинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида Минскдаги «Ягодка» корхонаси билан DGT 3X MEVA-SABZAVOT KLASTERI" МЧЖ раҳбари Т. Холматов ҳамкорлик шартномаси имзолади.
Актам Хаитов тадбиркор Фатхиддин Асқаров ташкил этган гулчилик кооперациясида олиб борилаётган ишлар билан ҳам яқиндан танишди.
– Гулзорда томчилатиб суғориш орқали наъматак, атиргул, лола каби 100 дан ортиқ турдаги гуллар парваришланар экан, –дейди А.Хаитов.– Тадбиркор 10 йилдан буён гулчилик фаолиятини кенгайтириш учун ер масаласида қийналиб келаётган экан. Бизнес-режасини Норин маҳалласининг ҳоким ёрдамчисига кўрсатганда, унинг кооперация ташкил этиш борасидаги мурожаати ижобий ҳал этилган. Эндиликда тадбиркор вилоят гулчилигида ўз мактабини яратиш мақсадида астойдил бел боғлаб, меҳнат қилмоқда.
Учқўрғон тумани миришкорлари мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатлари етиштириш борасида катта тажрибага эга. Айни соҳани ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор туфайли эндиликда нафақат юртимиз ҳудудларига, балки қўшни давлатларга ҳам дарахт ва гул кўчатлари етказиб беришда пешқадамлик қилмоқда.
ЎзА
Search
Blog Search