DIQQAT TANLOV
ТАШҚИ АУДИТНИ ЎТКАЗИШ УЧУН ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Аудиторлик ташкилотлари танлов комиссиясига ушбу ҳужжатда белгиланган талабларга мувофиқ расмийлаштирилган конвертда таклиф юборишади.
1. Очиқ конвертда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши лозим:
а) танловда иштирок этиш учун илова қилинаётган шаклга мувофиқ танлов аризаси (2-илова);
б) иловага мувофиқ шаклдаги тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати
(7-илова);
в) текширувда иштирок этадиган аудиторларнинг малака сертификатлари нусхалари, аудиторлик текшируви иштирокчисида халқаро ҳисобчи, қимматли қоғозлар бозори мутахассиси, солиқ маслаҳатчиси малакалари мавжудлигини тасдиқлайдиган сертификатларнинг нусхалари ва ҳоказолар;
г) аудитор(аудиторлар)нинг аудиторларнинг республика профессионал бирлашмалари ўқув марказларининг малака ошириш курсларида таҳсил олганлигини, шу жумладан аудитнинг халқаро стандартлари (АХС) ва молиявий ҳисобот халқаро стандартлари (МҲХС) бўйича малака оширганлигини тасдиқлайдиган гувоҳномаларнинг нусхалари;
д) таъсис ҳужжатларининг ва давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари;
е) аудиторларнинг профессионал жамоат бирлашмасига аъзоликни тасдиқловчи ҳужжатнинг раҳбар имзоси ва корхона муҳри билан тасдиқланган нусхаси;
ж) ўтган йил натижаларига кўра республика аудиторлик ташкилотларининг фаолиятини рейтинг баҳолашда иштирок этганлигини тасдиқловчи ахборот;
з) аудиторлик ташкилотининг охирги 3 йил ичида ташқи сифат назоратидан ўтганлигини тасдиқловчи ахборот;
и) аудиторлик ташкилотининг охирги йиллик бухгалтерлик балансининг, охирги ҳисобот санасидаги баланснинг ва охирги 3 йил ичидаги фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботларнинг ариза берувчи томонидан тасдиқланган нусхалари;
к) буюртмачининг фаолиятига тегишли тармоқ (соҳа) корхоналарида аудит ўтказиш тажрибасига эга эканлиги тўғрисидаги раҳбар имзоси ва ташкилот муҳри билан тасдиқланган маълумотнома;
л) аудиторлик фаолиятини амалга оширишда профессионал жавобгарлик суғурта полисининг нотариал тасдиқланган нусхаси;
м) аудиторлик ташкилоти муассислари таркибида, унинг бошқарув органларида ва аудиторлари орасида акциядорлик жамиятининг бошқарув органларида мансабга эгалик қиладиган ходимларга аффилланган шахслар мавжудлиги/йўқлиги тўғрисидаги ахборот;
н) охирги 3 йил ичида сифатсиз аудиторлик текшируви ўтказганлиги ёки махфийлик тамойилини бузганлиги учун молиявий ҳисоботнинг манфаатдор фойдаланувчилари томонидан эътироф этилган талабномалар ва қондирилган даъволарнинг мавжудлиги/йўқлиги тўғрисидаги ахборот;
о) аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқини берувчи лицензияни охирги 3 йил ичида тўхтатиш фактлари тўғрисидаги ахборот.
2. Алоҳида ёпиқ конвертларда техник ва молиявий таклифлар тўғрисидаги ахборот бўлиши зарур.
3. Техник таклиф солинган конверт ичида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши лозим:
а) аудиторлик хулосасининг намунаси;
б) илгари ўтказилган текширув бўйича ёзма ахборот (аудиторлик ҳисоботи) намунаси (ташкилотнинг номи ва бошқа идентификацион белгиларни кўрсатмаган ҳолда);
в) аудитни амалга ошириш услубиёти, шу жумладан унинг режаси ва ўтказиш муддати;
г) аудит ўтказиш учун таклиф этилаётган мутахассисларнинг малакасини белгиланган шакл бўйича баҳолаш (6-илова). Ушбу шаклга аудиторларнинг – аудиторлик ташкилотининг штат жадвалига киритилган ходимларнинг аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун амал қилиш муддати белгиланган тартибда узайтирилган малака гувоҳномаларининг буюртмачи томонидан тасдиқланган нусхалари, шунингдек штатдаги аттестациядан ўтган аудиторлар меҳнат дафтарчаларининг буюртмачи томонидан тасдиқланган нусхалари илова қилинади.
4. Молиявий таклиф солинган конверт ичида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши лозим:
а) белгиланган шаклга мувофиқ қийматни асослаш (4-илова);
б) белгиланган шаклга мувофиқ молиявий таклиф, шу жумладан устама харажатлар (агар қўлланилса) ва ҚҚС (5-илова);
5. Барча конвертлар битта ташқи йирик конвертга солиниб, юборувчининг манзилини аниқ кўрсатган ҳолда, тамғаланиши лозим. Ташқи конверт устида танлов номи қайд этилиши зарур. Ёпиқ ички конвертлар устида «танлов ўтказилмагунга қадар очилмасин» сўзлари қайд этилиши лозим.
6. Танлов аризасининг валютаси – ўзбек сўми.
7. Барча келиб тушган таклифлар танлов комиссиясининг котиби томонидан танлов таклифларини қайд этиш журналида рўйхатга олинади.
8. Техник ва молиявий таклифлар солинган конвертлар танлов комиссияси котибида танлов комиссиясининг мажлиси ўтказилгунга қадар тамғаланган ҳолда сақланади.
Таклифлар 2022 йил 01 феврал кунига қадар қабул қилинади.
Таклифларни қуйидаги манзилга юбориш сўралади:
Манзил: Наманган вилояти, Наманган шахри, Бобуршох кучаси Тел: 88 688-88-33