Мансабдор шахсларинингмалакасини ошириш ТАРТИБИ
МУНДАРИЖА
- Умумий қоидалар
- Малака ошириш шакли ва муддати
- Малака оширишни ташкиллаштириш
- Молиялаштириш манбалари
- Назорат ва жавобгарлик
- Ахборотни ошкор этиш
VII. Якунловчи қоидалар
- УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
- Мазкур «JAHON IXTISOSLASHTIRILGAN ARALASH MOLLARI SAVDO KOMPLEKSI» АЖнинг мансабдор шахсларини малакасини ошириш Тартиби (бундан буён матнда тартиб деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24 апрель 2015 йилдаги 4720-сонли “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони (бундан буён матнда Фармон деб юритилада), Корпаратив бошқарув кодекси тавсиялари (Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 31.12.2015 йилдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган), «JAHON IXTISOSLASHTIRILGAN ARALASH MOLLARI SAVDO KOMPLEKSI» АЖнинг Устави (бундан буён матнда Жамият деб юритилада) ва бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган.
- Мазкур Тартиб Жамият мансабдор шахсларининг малакасини ошириш тартибини белгилайди.
- Мазкур Тартиб Жамият мансабдор шахсларининг назарий ва амалий билимларини чуқурлаштириш ва янгилаш, уларнинг касбий тайёргарлигини бажариладиган вазифа ва функцияларга мувофиқлигини таъминлаш, юқори касбий салойиҳатни қўллаб-қувватлаш ва уларга юклатилган мажбуриятларни бажариш учун уларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилди.
- Мазкур Тартиб Жамият мансабдор шахсларига татбиқ қилинади.
- МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ
ОШИРИШ ШАКЛЛАРИ ВА МУДДАТЛАРИ
- Доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс Жамиятнинг мансабдор шахси ҳисобланади.
- Қуйидагилар Жамиятнинг мансабдор шахслари сирасига киради:
а)Жамиятнинг ижроия органи раҳбари ва унинг ўринбосарлари;
б) Жамиятнинг коллегиал ижроия органи (Бошқарув) аъзолари;
в) Жамиятнинг, бош ҳисобчиси ва унинг ўринбосарлари ;
г) Жамиятнинг бош иқтисодчи;
д) Жамиятнинг юридик хизмати раҳбари ва ходимлари;
ж) акциядорлар ва инвесторлар билан корпоратив муносабатларни қўллаб-қувватлаш ваколатига эга Жамиятнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари;
з)Жамиятнинг корпоратив маслаҳатчиси;
и) аудиторлик сертификатига эга бўлган Жамиятнингички аудит хизмати раҳбари ва ходимлари.
- Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига мувофиқ Жамият акциялар қийматининг ошишига олиб келувчи молиявий барқарорликни қўллаб-қувватлаш, меҳнат унумдорлигини, маҳсулотнинг рақобатбардошлигини ошириш, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, экспорт ва энергия самарадорлигининг ўсиши, модернизация қилиш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилашни стратегик мақсад сифатида белгилайди.
Белгилаб қўйилган мақсадларга эришиш Жамиятнинг рахбари, ижроия органи аъзолари ва бошқа мансабдор шахсларининг касбий даражасини юқори кўтариш орқали таъминланади.
- Жамиятнинг мансабдор шахслариниг малакасини ошириш мажбурий ҳисобланади.
- Жамиятнинг мансабдор шахслариниг малакасини ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
- Малака ошириш бўйича махсус таълим муассасаларида (ўқув марказлари, ўқув курслари) таълим дастурлари бўйича ўқитиш;
- семинар, тренингларда иштирок этиш;
- етакчи ҳорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш.
- Жамиятнинг ижроия органи раҳбари ва унинг ўринбосарлари
5 йилда 1 мартадан кам бўлмаган ҳолда малака оширишларишарт.
Жамиятнинг ижроия органи раҳбари ва унинг ўринбосарларини малакасини ошириш Корпоратив бошқарув илмий-таълим Марказида тегишли сертификат олиш йўли билан амалга оширилади.
- Жамиятнинг коллегиал ижроия органи аъзолари 5 йилда
1 мартадан кам бўлмаган ҳолда малака оширишлари шарт.
Жамиятнинг коллегиал ижроия органи аъзоларини малакасини ошириш Корпоратив бошқарув илмий-таълим Марказида тегишли сертификат олиш йўли билан амалга оширилади.
- Жамиятнинг бош ҳисобчиси ва уларнинг ўринбосарлари 3 йилда 1 мартадан кам бўлмаган ҳолда малака оширишлари шарт.
Жамиятнингбош ҳисобчиси ва уларнинг ўринбосарларини малакасини ошириш Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси қошидаги ўқув курсларида ёки бошқа ихтисослаштирилган муассасаларда амалга оширилади.
- Жамиятнинг Бош иқтисодчиси 3 йилда 1 мартадан кам бўлмаган ҳолда малака оширишлари шарт.
Жамиятнинг Бош иқтисодчиси малакасини ошириш иқтисодиёт соҳасидаги таълим муассасалари қошидаги ўқув курсларида амалга оширилади.
- Жамиятнинг юридик хизмати раҳбарлари ва ходимлари (юрисконсульт ёрдамчисидан ташқари) ҳар 5 йилда 1 мартадан кам бўлмаган ҳолда малака оширишлари шарт.
Жамиятнинг юридик хизмати раҳбарлари ва ходимларининг (юрисконсульт ёрдамчисидан ташқари) малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги юристлар малакасини ошириш Марказида амалга оширилади.
- Акциядорлар ва инвесторлар билан корпоратив муносабатларни қўллаб-қувватлаш ваколатига эга Жамиятнинг таркибий бўлинмаси раҳбари ва унинг ўринбосари қимматли қоғозлар бозори бўйича мутахассис малакавий аттестатига эга бўлиши ва ҳар 3 йилда 1 мартадан кам бўлмаган ҳолда малака оширишлари шарт.
Акциядорлар ва инвесторлар билан корпоратив муносабатларни қўллаб-қувватлаш ваколатига эга Жамиятнинг таркибий бўлинмаси раҳбари ва унинг ўринбосарининг малакасини ошириш қимматли қоғозлар бозори бўйича мутахассисларнинг малакасини оширувчи ва қайта тайёрловчи ташкилотларда амалга оширилади.
- Жамиятнинг корпоратив маслаҳатчиси қимматли қоғозлар бозори бўйича мутахассис малакавий аттестатига эга бўлиши ва ҳар 3 йилда

Жамиятнинг корпоратив маслаҳатчисининг малакасини ошириш қимматли қоғозлар бозори бўйича мутахассисларнинг малакасини оширувчи ва қайта тайёрловчи ташкилотларда амалга оширилади.
- Ички аудитор сертификатига эга бўлган ички аудит хизмати раҳбарлари ва ходимларисертификат олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар йили малака ошириш курсларидан ўтиши шарт.
Ички аудит хизмати раҳбарлари ва ходимларининг малакасини ошириш аудиторларнинг жамоат бирлашмалари қошидаги аудиторларни тайёрлаш Марказида, аудиторларни ўқитиш ва малакасини ошириш лицензиясига эга таълим муассасаларида амалга оширилади.
- Таълим муассасалари томонидан берилган сертификат, гувоҳнома ва белгиланган наъмунадаги бошқа ҳужжатлар Жамиятнинг мансабдор шахсларининг малакаси оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
- Тегишли йўналишлар бўйича турли хил семинар, тренингларда, шу билан биргаликда қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази ва қимматли қоғозлар бозорининг бошқа иштирокчилари томонидан ўтказиладиган семинарларда иштирок этиш, шунингдек, етакчи ҳорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш Жамиятнинг мансабдор шахсларининг малакасини оширишнинг қўшимча шакли ҳисобланади.
- МАЛАКА ОШИРИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
- Корпоратив бошқарув кодексига мувофиқ Жамият мансабдор шахсларнинг малака ошириш курсларини ўтишини таъминлашга мажбур.
- Жамиятнинг кадрлар сиёсатини амалга ошириш ваколатига эга бўлган Жамиятнинг таркибий бўлинмаси – ходимларни бошқариш хизмати (Кадрлар бўлими ва х.к.) Жамият мансабдор шахсларининг малакасини оширишни ташкиллаштириш билан шуғулланади.
- Ходимларни бошқариш хизмати белгиланган муддатларда малака ошириши шарт бўлган мансабдор шахсларнинг ҳисобини юритади ва мансабдор шахслар томонидан малака ошириш курсларини ўз вақтида ўтишини назорат қилади.
- Мазкур Тартибга мувофиқ ходимларни бошқариш хизмати ҳар йили Жамиятнинг ижроия органи раҳбарининг қарори билан тасдиқланадиган Режани ишлаб чиқади.
- Жамиятнинг мансабдор шахсларини малакасини ошириш мазкур Тартибга мувофиқ ва тасдиқланган Режага асосан амалга оширилади.
- Мансабдор шахсларнинг малакасини ошириш ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда иш маоши сақланган тарзда амалга оширилади.
- Малака ошириш тўғрисидаги тегишли ҳужжат (сертификат, гувоҳнома)нинг амал қилиш муддати тугашига 2 ой қолгунига қадар ходимларни бошқариш хизмати раҳбари мансабдор шахс қўшимча таълим олишининг ишлаб чиқариш заруриятини асослаб мансабдор шахсни малака оширишга юбориш ҳақида Жамиятнинг ижроия органи раҳбарига таклиф киритади.
- Жамиятнинг ижроия органи раҳбари Жамиятнинг мансабдор шахсини малака ошириш курсига юбориш тўғрисидаги буйруқни қабул қилади.
- Жамиятнинг мансабдор шахси Жамиятнинг ижроия органи раҳбарининг буйруғи асосида малака оширишга юборилади.
- Жамият тегишли таълим муассасаси билан шартнома тузади.
- Малака оширган Жамиятнинг мансабдор шахслари ходимларни бошқариш хизматига малака ошириш курсини ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (сертификат, гувоҳнома ёки белгиланган наъмунадаги бошқа ҳужжат)ни тақдим этади.
- Иш давомида малака оширишни тақозо этган мансабга киришган мансабдор шахс малака оширишдан ўтиш тўғрисидаги ёзма мажбуриятни имзолайди. Малака ошириш ва бошқа курслар ўтилмаган ёки рад этилган ҳолатда Жамиятнинг ижроия органи раҳбари меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин.
- Ижроия органининг раҳбари томонидан малака ошириш ўтилмаганда Жамият Кузатув кенгаши унга тегишли тартибда жавобгарлик чораларини қўллашга ҳақли.
- Жамиятнинг Кузатув кенгаши малака оширишни ўтган корпоратив маслаҳатчи, ички аудит хизмати раҳбари ва ходимларига нисбатан меҳнат шартномаларни узайтириш тўғрисида қарор қабул қилади.
- Малака оширишни ўтмаган корпоратив маслаҳатчи, ички аудит хизмати раҳбари ва ходимларига нисбатан Жамиятнинг Кузатув кенгаши жавобгарлик чораларини қўллаш, бажараётган мансаб мажбуриятидан вақтинча озод қилиш ёки қонунда белгиланган тартибда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
- Малака оширишни ўтмаган Жамиятнинг бошқа мансабдор шахсларига нисбатан ижроия органи раҳбари жавобгарлик чораларини қўллаш, бажараётган мансаб мажбуриятидан вақтинча озод қилиш ёки қонунда белгиланган тартибда меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
IV. МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ
- Жамиятнинг мансабдор шахсларининг малака ошириш ҳаражатлари Жамият маблағлари хисобидан амалга оширилади.
- Мансабдор шахсларнинг малака оширишига йўналтирилган маблағлар Жамиятнинг йиллик Бизнес-режасининг ҳаражат қисмига қўшилади.
V. НАЗОРАТ ВА ЖАВОБГАРЛИК
- Жамиятнинг мансабдор шахсларининг ўз вақтида малака оширишига ижроия органи раҳбари жавобгар ҳисобланади.
- Мазкур Тартиб талабларининг бажарилиши устидан назорат қилиш Жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
- Мазкур Тартибни бузганликда айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
VI. АХБОРОТНИ ОШКОР ЭТИШ
- Жамият корпоратив веб-сайтида қуйидаги ахборотни жойлаштиради:
- Мазкур Тартиб, шунингдек унга киритиладиган барча ўзгартиш ва қўшимчалар, тегишли қарор қабул қилинган Кузатув кенгаши баённомасининг имзолангандан кейинги 5 (беш) иш кунида;
- тасдиқланган режа асосида малака оширган Жамиятнинг ижроия органи раҳбари ва аъзолари ва бошқа мансабдор шахслари тўғрисида маълумот;
- Жамиятнинг мансабдор шахслари иштирок этган семинар, тренинг ва бошқа таълим тадбирлари тўғрисида маълумот.
- ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
- Мазкур Тартиб Жамият Кузатув кенгашининг қарори билан тасдиқланганидан сўнг кучга киради.
Мазкур Тартибни тасдиқлаш бўйича кузатув кенгашнинг қарори мажлисда иштирок этган Кузатув кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан ёки Кузатув кенгашининг мажлиси сиртдан ўтказилганда Кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади.
- Қонунчиликка ўзгартиш киритилиши, Жамиятнинг Устави, ички ҳужжатларига ўзгартиш ва/ёки қўшимча киритилиши ва бошқа ҳолатларда мазкур Тартибга ўзгартиш ва/ёки қўшимчалар киритилиши мумкин.
Мазкур Тартибга ўзгартиш ва қўшимчалар Жамиятнинг Кузатув кенгаши қарори билан тасдиқланганидан сўнг кучга киради.
Мазкур Тартибга ўзгартиш ва қўшимчаларни тасдиқлаш бўйича кузатув кенгашнинг қарори мажлисда иштирок этган Кузатув кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан ёки кузатув кенгашининг мажлиси сиртдан ўтказилганда Кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади.
- Агар мазкур Тартибнинг алоҳида моддалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига ва/ёки Жамият Уставига зид бўлса, бу моддалар ўз кучини йўқотади ва мазкур Тартибга тегишли ўзгартишлар киритилгунга қадар бу моддалар билан тартибга солинувчи масалалар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги нормалари ва/ёки Жамият Уставига амал қилиниши лозим.
Search
Blog Search