ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН АРАЛАШ МОЛЛАРИ САВДО КОМПЛЕКСИ

Сўровнома

АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА

«Жаҳон ихтисослаштирилган аралаш моллари савдо комплекси»
акциядорлик жамияти
АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

«Жаҳон ихтисослаштирилган аралаш моллари савдо комплекси» акциядорлик жамияти кузатув кенгашининг 09.11.2018 йилдаги йиғилиш қарорига асосан 2018 йил 24 ноябр ҳафтанинг шанба куни соат 10:00 да Наманган шахар У.Носир кўчаси  12-уй жойлашган «Namangan Dori-Darmon» АJ биносининг мажлислар залида ўтказилади. Акциядорлар умумий йиғилишига келган акциядорларни (уларни вакилларини) рўйхатга олиш соат 9:00 дан - 10:00 гача амалга оширилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2018 йил 09 ноябр ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2018 йил 20 ноябр.

КУН ТАРТИБИ:

1.  Йиғилиш регламентини тасдиқлаш.

2. Жамиятнинг “Жамоа шартномаси”ни тасдиқлаш.

3. Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;

 

Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва юридик шахсни раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар умумий йиғилишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган материаллари билан «Жаҳон ихтисослаштирилган аралаш моллари савдо комплекси» АЖга душанбадан жумагача соат 09:00 дан 16:00 гача ёзма мурожаат этишлари лозим. Тақдим этилиши лозим бўлган материаллар ёзма мурожаат келиб тушган санадан бир кунлик муддатда тақдим этилади.

Жамият кузатув кенгаши