ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН АРАЛАШ МОЛЛАРИ САВДО КОМПЛЕКСИ

Сўровнома

Акциядорлар диққатига

«Жаҳон ихтисослаштирилган аралаш моллари савдо комплекси» акциядорлик жамияти 2017 йил якунлари бўйича акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2018 йил 9 июн куни соат 10:00 да Наманган шахар У.Носир кўчаси  12-уй жойлашган «Namangan Dori-Darmon» АJ биносининг мажлислар залида ўтказилади. Акциядорлар умумий йиғилишига келган акциядорларни (уларни вакилларини) рўйхатга олиш соат 9:00 дан - 10:00 гача амалга оширилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2018 йил 29 май ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2018 йил 5 июнь.

КУН ТАРТИБИ:

  1. Йиғилиш регламентини тасдиқлаш
  2. Жамият Кузатув кенгашининг 2017 йил якуни бўйича ҳисоботи тинглаш.
  3. Жамият бош директорининг 2017 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
  4. Жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси, молиявий натижалари ва олинган соф фойда тўғрисидаги ҳисоботини тасдиқлаш.
  5. Жамият томонидан 2017 йил давомида олган даромати ҳисобидан текширув натижасига кўра жамиятга нисбатан қўшимча ҳисобланган солиқ ва мажбурий тўловларни тўлаганлигини тасдиқлаш.
  6. Жамият фаолиятининг 2017 йил якунлари бўйича ташқи аудитор хулосасини тинглаш.
  7. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш ва дивиденд миқдорини белгилаш.
  8. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш.
  9. Йирик битимни тасдиқлаш.
  10. Жамиятнинг 2018 йил бизнес режасини тасдиқлаш.
  11. Жамиятнинг Кузатув кенгаши раиси ва аъзолари ҳамда жамият бош директорини 2017 йил якунлари бўйича рағбатлантириш.
  12. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  13. Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  14. Жамият ижроия органи раҳбарини сайлаш (шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш).
  15. Жамият низомига ўзгатириш ва қўшимчалар киритилишини тасдиқлаш.
  16. Жамиятнинг ички низом ва тартибларини тасдиқлаш.

Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи хужжат, жисмоний шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома, юридик шахс акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи хужжат ва юридик шахсни раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар умумий йиғилишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган материаллари билан «Жаҳон ихтисослаштирилган аралаш моллари савдо комплекси» АЖга душанбадан жумагача соат 09:00 дан 16:00 гача ёзма мурожаат этишлари лозим. Тақдим этилиши лозим бўлган материаллар ёзма мурожаат келиб тушган санадан бир кунлик муддатда тақдим этилади.

Жамият кузатув кенгаши