ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН АРАЛАШ МОЛЛАРИ САВДО КОМПЛЕКСИ

Сўровнома

Жаҳон бозори хақида маълумот

 Наманган шахар  Хокимининг 1996 йил 10 октябр 10/680-сонли карори билан «Жахон бозори» очик акциядорлик жамияти ташкил топган.

      Наманган вилояти хокими адлия бошкармасидан 1999 йил 14 апрелда Наманган «Жахон бозори» очик акциядорлик жамияти булиб   570-сон билан руйхатдан утказилган.

     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги “Ўзбекситонда бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 253-сонли қарори талабларига асосан жамият савдо комплексига айлантирилди ва унинг янги таҳрирдаги низоми  Наманган шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси” томонидан 8694-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилди.        

          Жамиятнинг хукукий манзилгохи: Наманган вилояти Наманган шахар, Бобуршох куча, Лола бекати

          Жамиятни фаолиятининг максадлари куйидагилардан иборат:

  •   Аҳолига тадбиркорлар томонидан барча саноат халқ истеъмол буюм маҳсулотлари ва бошқа рухсат этилган  маҳсулотларини сотиш   савдосини ташкил этиш;
  •  Бозорда тадбиркорларга ва харидорларга озик-овқатларни сотиш ҳамда ошхоналарни ташкил этиш;
  •  Аҳоли ва хўжаликлар маҳсулотларини бозорларда сотишга жалб этиш мақсадида фаол реклама чора-тадбирларини ташкил этиш;
  •  Меҳмонхона, транспорт хизмати кўрсатиш, умумий овқатланиш ва маиший хизмат каби хизматларни ташкил этиш;
  •  Аҳоли, ташкилот ва муассасаларга саноат маҳсулотларни сотишга шарт-шароит яратиб бериш;
  •  Автомобилларни тўхташ жойларини ташкил этиш;
  •  Чакана савдо, савдо-харид, воситачилик ва тижорат ишлари фаолияти билан шуғулланиш;
  •  Тадбиркорларга ва аҳолига кўрсатиладиган  хизматларни яхшилаш, уларга тегишли шарт-шароит яратиш, бозорни  халқ истеьмол маҳсулотлари билан бойитиш;
  •  Савдо шохобчаларини ташкил қилиш ва улар бўйича хизмат кўрсатиш;
  •  Тадбиркорлар ва хусусий корхоналар билан ҳамкорлик қилиш;
  •  Халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
  •  Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида таькикланмаган барча фаолият  турлари билан шуғулланиш;
  •  Корхоналарга, тадбиркорларга бино-иншоотлардан фойдаланиш учун  ижара бериш;
  •  Инвестиция фаолияти, турли ташкилот ва корхоналар, хизмат тури фаолиятини яхшилаш ҳисобига, савдо уйларини, тижорат дўконларини ташкил этиш, жумладан: чет-эл фирмалари билан қўшма корхоналар ташкил этиш;

  Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конунлари билан таъкикланмаган фаолият билан шугулланиш.

     Хозирги кунда жамиятда 36 нафар ходим ишлаб келмокда. Бу ходимларнинг саъи-харакатлари билан белгиланган режа топширикларни бажариб келинмокда.

     Жамият ДТ «Халкбанк» Наманган шахар филиалида 20210000500783228001 хисоб ракамига эга булиб, ушбу хисоб ракам оркали кирим чиким амалиётлари амалга оширилади.

     Жамият солик туловчи сифатида Давлат Солиқ Қумитасида руйхатга олиниб 201973983 солик туловчининг идентификацион раками берилган.

     Жамиятни Устав жамгармаси 374640,0 минг сумдан иборат булиб, хар бири 1000 сумлик кийматга  эга булган 374640 дона эгаси ёзилган оддий акциялардан ташкил топади.

      Устав жамгармаси катнашчилар орасида куйидаги ёзилган нисбатдан таксимланади:

Давлат улуши           - 204.000.000  сум - 54,5 %

Эркин савдо улуши - 170.640.000  сум - 45,5 %

    Бозорнинг эгаллаб турган ер майдони 9,38 гектарни ташкил этади. Савдо комплексида 1091 та савдо урни мавжуд, шундан 660 савдо растаси ва 336 тургун шахобчаси, 4 та умумий овкатланиш, 4 маиший хизмат, 87 юк саклаш омборларидан ташкил топган.